Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Одамлар хурсандчиликдан бақирарди, Эгамизнинг олдинги уйини кўрган ёши улуғ руҳонийлар, левилар ва уруғбошиларнинг кўпчилиги эса уйнинг пойдеворини кўрганларида ҳўнграб йиғладилар. Халқ шунчалик қаттиқ бақирардики, овозлари узоқдан ҳам эшитилиб турарди. Буни эшитганлар хурсандчилик овозларини йиғи товушидан фарқлай олмасди. Эгангиз ёнингизда экан, Унга интилинг, У яқинингизда экан, Уни чақиринг! Ўша кунларда Яҳудо ва Исроил халқлари бирлашади. Улар шимолдаги юртдан Мен ота–боболарингизга мулк қилиб берган юртга бирга қайтиб келишади. Улар кўз ёш тўкиб, йўл юришади, Уларни бошлаб келаётганимда илтижо қилишади. Мен уларни сув булоқлари бўйлаб етаклайман, Қоқилмасин деб, текис йўлдан олиб юраман. Зотан, Мен Исроилнинг отасидирман, Эфрайим Менинг тўнғич ўғлимдир.” Яҳудо ва Исроил халқлари қайта бирлашадилар. Улар ўзларига бир йўлбошчи танлайдилар. Ўз юртида туп қўйиб, палак отадилар. Ҳа, Йизрилнинг — «Худо эккан» халқнинг куни улуғ бир кун бўлади.” Бундан кейин улар қайтадан Эгаси Худога ва Довуд наслидан бўлган шоҳга юз буришади. Келажакда Эгамизга қўрқув билан бўйин эгишади. Худонинг баракасидан баҳраманд бўлишади. Бу халқ шундай дейди: “Келинглар, Эгамизга қайтайлик! У бизни тилка–пора қилди, Шифони ҳам Ўзи беради. Бизни ярадор қилди, Яраларимизни Ўзи боғлайди. Мен Довуд авлодига, Қуддус аҳолисига меҳр–шафқат ва ибодат руҳини ёғдираман. Улар Менга — ўзлари найза санчганга қарашади. Ёлғиз фарзандга аза тутгандай, аза тутишади. Тўнғич фарзанд учун мотам тутгандай, мотам тутишади.
Выбор основного перевода