8
Сургундан қайтганлар Худонинг Қуддусдаги уйи вайроналари олдига келганларига бир йилу икки ой бўлгач, улар Эгамизнинг уйини қайта қуришни бошладилар. Қурилишда Шалтиёл ўғли Зарубабел, Ёҳузадах ўғли Ёшуа, руҳонийлар ва левилар, шунингдек, сургундан қайтиб келган ҳамма одамлар иштирок этди. Улар қурилиш ишларини назорат қилиш учун йигирма ва ундан юқори ёшдаги левиларни тайинладилар.