Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Мўаб аҳли, сизни ваҳима, Тузоқ ва чоҳ кутмоқда! — деб айтмоқда Эгамиз. — Ваҳимадан қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар. Мен Мўабнинг бошига Жазо йилини келтираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Бобил бирданига қулайди, вайрон бўлади. У учун фарёд қилинг! Яраларига малҳам суртинг, Зора тузалиб қолса! Чопар кетидан чопар югурар, Хабарчи кетидан хабарчи келар. Бобил шоҳига шундай хабар етказмоқчи улар: “Шаҳрингиз қулади, Айни қизишган пайтларида Уларга ўткир ичимликдан ичираман. Уларни масту шодон қиламан. Сўнг улар абадий уйқуга кетишади, Ҳеч қачон уйғонишмайди, — деб айтмоқда Эгамиз. — Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Маст қиламан Бобил амалдорларию донишмандларини, Ҳокимларини, аъёнларию жангчиларини. Улар абадий уйқуга кетадилар, Ҳеч қачон уйғонмайдилар.” Худди ўша куни кечаси Бобил шоҳи Белшазар ўлдирилди. Тахтга эса олтмиш икки ёшли Мидиялик Доро ўтирди.
Выбор основного перевода