Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар Исроил ерларига ҳужум қилди. “Тиғлатпиласар мени қўллаб–қувватласин, ўзим шоҳ бўлиб қолай” деган мақсадда Манахим унга 2000 пуд кумуш берди. Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласарга: “Мен сизга қарамман, қулингизман, келинг, менга ҳужум қилаётган Орам ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг”, деб элчилар жўнатди. Хўшея ҳукмронлигининг тўққизинчи йилида Оссурия шоҳи Самарияни қўлга киритиб, Исроил халқини Оссурияга кўчирди. Уларни Халах шаҳрига, Хавор дарёси бўйидаги Гозан ҳудудига ва Мидия шаҳарларига жойлаштирди. Ҳизқиё ҳукмронлигининг ўн тўртинчи йилида Оссурия шоҳи Санхарив Яҳудо юртига ҳужум қилди. Унинг ҳамма мустаҳкам шаҳарларини босиб олди. Ўша пайтда Бобил шоҳи Навухадназарнинг лашкари Қуддусни қамал қилди. Жамики Қуддус аҳолисини, бекларни, жасур сипоҳларни, ҳунармандларни, темирчиларни, ҳаммаси бўлиб ўн мингта одамни асир қилиб олиб кетди. Яҳудо халқининг энг қашшоқларидан бошқа ҳеч ким бу юртда қолмади. Зидқиё ҳукмронлигининг тўққизинчи йили ўнинчи ойининг ўнинчи кунида Бобил шоҳи Навухадназар Қуддусга қарши бутун лашкарини тортиб келиб, шаҳарни қамал қилди. Шаҳар девори атрофида қамал иншоотларини ясатди. Шоҳ Зидқиё ҳукмронлигининг ўн биринчи йилигача шаҳар қамалда қолди. Тўртинчи ойнинг тўққизинчи куни шаҳарда очарчилик шу қадар кучайдики, халқ бир бурда нонга зор бўлди. Бобилликлар Қуддус деворини ёриб кирдилар. Улар Қуддусни ҳар томондан қуршаб олишган бўлсалар–да, Яҳудо сипоҳлари шоҳ билан бирга қочиб кетдилар. Улар тунда саройнинг боғи яқинидаги икки девор орасидаги дарвозадан чиқиб, Иордан водийси томонга қочган эдилар. Аммо Бобил сипоҳлари шоҳнинг орқасидан қувиб, Ерихо текислигида унга етиб олдилар. Бутун лашкар эса шоҳни ташлаб қочиб кетди. Бобил сипоҳлари шоҳ Зидқиёни ушлаб, Ривло шаҳрига Бобил шоҳи ҳузурига олиб келдилар. Бобил шоҳи Зидқиёни ҳукм қилди. Зидқиёнинг кўзи олдида ўғилларини қатл қилиб, ўзининг кўзларини ўйиб олдилар. Кейин уни кишанлаб, Бобилга олиб кетдилар. Бешинчи ойнинг еттинчи кунида, Бобил шоҳи Навухадназар ҳукмронлигининг ўн тўққизинчи йилида Бобил шоҳининг амалдори — қўриқчилар сардори Набизарадон Қуддусга кирди. У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. Қўриқчилар сардори бошчилигида бутун Бобил лашкари Қуддус деворларини йиқитди. Набизарадон қолган ҳамма халқни — шаҳарда тирик қолганларни, Бобил шоҳи томонга ўтган қочоқларни асир қилиб олиб кетди. Ғанимлари унга шердай ўкирди, Овози борича унга бўкирди. Ўшалар дастидан Исроил юрти хароб бўлди, Шаҳарлари вайрон бўлиб, ҳувиллаб қолди. Шундан кейин одамлар бир–бирига: «Эгамизни таниб–билинг», демайдиган бўлишади. Чунки уларнинг ҳаммаси — каттасидан тортиб, кичигигача Мени биладиган бўлади. Мен уларнинг айбларини кечираман, гуноҳларини ҳеч қачон эсга олмайман.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода