Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Маст қиламан Бобил амалдорларию донишмандларини, Ҳокимларини, аъёнларию жангчиларини. Улар абадий уйқуга кетадилар, Ҳеч қачон уйғонмайдилар.” “Эй Белташазар, фолбинларнинг бошлиғи, сенда муқаддас худоларнинг руҳи борлиги менга аён, ҳар қандай сир сенга ошкордир. Кўрган тушимнинг таъбирини менга айтиб бер. Орадан йиллар ўтди. Бир куни шоҳ Белшазар катта бир зиёфат уюштирди, зиёфатга мингта бегини таклиф қилиб, улар билан майхўрлик қилаётган эди. Ширакайф бўлиб қолган шоҳ: “Катта бобом Навухадназар Қуддусдаги Маъбаддан олиб келган олтин ва кумуш қадаҳлар келтирилсин!” — деб буюрди. Шоҳ беклари, хотинлари ва канизаклари билан ўша қадаҳлардан шароб ичмоқчи эди. Шоҳ бақириб, мунажжим, афсунгар ва раммолларни келтиришни буюрди. Улар ҳозир бўлганларида, шоҳ шундай деди: “Ким бу ёзувни ўқиб, унинг маъносини менга тушунтириб берса, мен ўша одамнинг устига шоҳона сафсар тўн кийгизаман, бўйнига олтин занжир тақиб, чап қўл вазирим қилиб тайинлайман.” Шоҳнинг бу маслаҳатчилари ичкарига кирганларидан кейин ҳам ёзувни ўқий олмадилар, унинг маъносини ҳам тушунтириб бера олмадилар. Худди ўша куни кечаси Бобил шоҳи Белшазар ўлдирилди.
Выбор основного перевода