Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай дейди: “Мен Исроил душманларини Нималар қилишни дилимда тутаман, Ўшаларни хазинамда сақлайман. Келаётир улар узоқ ерлардан, Ҳа, осмон гумбазининг бир бурчидан. Эгам ва Унинг ғазаб қуроллари Вайрон қилади бутун ер юзини. Бобилга қарши байроқ кўтаринг. Қўриқчилар сафини кучайтиринг, Соқчилар қўйинг. Пистирма қўйишга тайёр туринг. Эгамиз режаларини амалга оширади, Бобилга қарши айтганларини бажаради. Эй Бобил, сен тоғдай бўлиб, Бутун дунёни вайрон қилдинг. Шу боис Мен сенга қаршиман! — деб айтмоқда Эгамиз. — Мен сенга қарши қўл кўтараман, Сени қоялардан пастга думалатиб юбораман, Куйиб хароб бўлган тоққа айлантираман. Эгамиз Бобилни вайрон қилади, Шанғиллаган товушини ўчиради. Душманлар шиддатли тўлқинлардай ўкиради, Қулоқни тешгудек қилиб бақиради. Аммо сен ўжарлик қилиб, гуноҳларингдан тавба қилмаяпсан. Худонинг адолатли ҳукми аён бўладиган қаҳр–ғазаб кунида бошингга тушадиган жазони янада кўпайтиряпсан.
Выбор основного перевода