Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мен уни шаккок элга қарши юбораман, Ғазабимни ўша халққа қарши сочаман, Овлаб, ўлжа қил, деб унга амр қиламан. Халқларни лойдай оёқ ости қилади у. Шоҳ Куруш ҳақида шундай дейман: «У Менинг чўпоним. Менинг барча хоҳишимни у бажаради.» Куруш шундай дейди: «Қуддус қайта қурилсин, Маъбад яна тиклансин.»” Ҳаммангиз тўпланиб, эшитинг! Бутларнинг қайсиси буларни билдирди?! Курушни Мен, Эгангиз, яхши кўраман. У Бобилда Менинг ниятимни бажо келтиради. Менинг қўлим Бобилликларга қарши бўлади. Мен буйруқ бериб, Бобилликларни бу шаҳарга қайтариб олиб келаман. Улар сизларга ҳужум қиладилар. Шаҳарни қўлга олиб, ўт қўядилар. Яҳудо шаҳарлари вайрон бўлади, у ерда ҳеч ким яшамайди.” Эгамизнинг каломи шудир. Мен Бобилликларни, Пахўд, Шўва ва Қўвадан келган ҳамма Халдейларни, жамики Оссурияликларни бошлаб келаман. От минган ўша хушбичим ёш аслзодаларни, ҳокиму лашкарбошиларни, саркардаю зодагонларни йиғиб келаман.
Выбор основного перевода