Ана, Бобил халқидан доду фарёд кўтарилмоқда, Бобил юртидан вайрон–талқон садолари келмоқда.
Эгамиз Бобилни вайрон қилади, Шанғиллаган товушини ўчиради. Душманлар шиддатли тўлқинлардай ўкиради, Қулоқни тешгудек қилиб бақиради.
Қирғин келтирувчи Бобилга қарши чиқади, Сипоҳларини асирликка олади. Камонларини синдиради. Ахир, Эгамиз жазолайдиган Худодир, У роса Бобилнинг жазосини беради.