Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сигир қатиғию эчки сути билан, Қўзичоқ ва қўй думбаси билан, Башан қўчқорию бузоқлари гўшти, Аъло буғдой билан боқди. Узумдан қилинган аъло шаробдан ичирди. Самария қирларида яна узумзорлар барпо қиласан. Ток эккан деҳқонлар ўзлари етиштирган ҳосилдан ейдилар. Эй халқлар, Эгамизнинг сўзини эшитинглар, Денгиз ортидаги юртларда шундай эълон қилинглар: “Эгамиз Исроил халқини тарқатиб юборди, Аммо энди уни қайта йиғиб олади, Чўпон сурувини қўриқлагандай, Эгамиз Исроилни қўриқлайди.” Сарвари Олам шундай демоқда: “Одам ва ҳайвонсиз ҳувиллаб қолган бу жойда, юртнинг ҳамма шаҳарларида яна яйловлар бўлади, чўпонлар у ерда қўйларини ўтлатишади. Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келаман. Исроил тоғларида, сойликларда ва юртнинг обод ўлкаларида уларни боқаман. Яхши яйловларда ўтлатаман, Исроил тоғлари уларнинг яйлови бўлади. Улар ўша ердаги майсазорларда ётиб, Исроил тоғларининг кўм–кўк яйловларида ўтлаб юради. Эй Эгам, Ўз халқингнинг чўпони бўлгин, Ўз сурувингни таёғинг билан бошқаргин, Уларнинг ён–атрофи кўм–кўк яйловлар, Улар эса чакалакзорда яшаяптилар. Узоқ ўтмишдагидай уларни ўтлатгин, Башан ва Гилад яйловларида уларни тўйғазгин.
Выбор основного перевода