Бобилликлар кўплаб халқлару буюк шоҳларга қул бўладилар. Қилган қилмишларига яраша жазоларини оладилар.»”
Эгамиз шундай демоқда: “Мен Бобилга ва унинг аҳолисига қарши, Ҳалокат келтирадиган шамол қўзғатаман.
Бобилга ажнабийларни жўнатаман. Улар буғдойни совургандай, Бобилни совуриб ташлайдилар. Унинг бор–йўғини шилиб оладилар. Кулфат куни унга ҳар ёқдан ёпириладилар.