Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Ана, шимолдаги юртдан оломон келмоқда, Дунёнинг четидан буюк бир халқ қўзғалмоқда. Камону найзалар билан қуроллангандир улар, Шафқат қилмайдиган золимдир у одамлар. Улар отларини елдиради, Тўлқинланган денгиздай гувиллаб келади. Эй қиз Қуддус, улар қаршингда саф тортадилар, Жанг қилишга шай бўлиб турадилар.” Одамлар шундай деди: “Улар ҳақидаги бу хабарни эшитдик, Мадоримиз қолмади. Дард тутган аёл каби, Азобу изтироб чекдик. Шимолдаги бир халқ Бобил устига бостириб келади. Улар бутун юртни вайрон қилишади. У ерда ҳеч ким яшамайдиган бўлади. Одамлар ва ҳайвонлар у ердан қочиб кетади.” Ўша зот тинчлик ўрнатувчи бўлади. Мабодо Оссурияликлар Юртимизга бостириб келса, Чегарамизга қадам босса, Ҳукмдоримиз бизни ҳимоя қилади. Ҳа, Оссурияликлар Юртимизга бостириб келса, Қалъаларни улар ёриб ўтса, Биз уларга қарши етти йўлбошчини танлаймиз, Ҳатто саккиз раҳнамони тайинлаймиз. Улар қилич кўтариб, Оссурия устидан ҳукмронлик қилишади, Нимрўднинг ерида ўз ҳукмини ўтказишади. Сен кўрган ўнта шох ва махлуқ фоҳишадан нафратланадилар. Уни хонавайрон қилиб, яланғоч қолдирадилар. Унинг этини ейдилар, қолдиқларини эса оловда ёндирадилар.
Выбор основного перевода