Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
У Эгамизнинг уйига, шоҳ саройига, ҳар бир ҳашаматли иморатга, Қуддусдаги ҳамма уйларга ўт қўйди. Мен Оссурия шоҳининг юрагига ғулғула соламан, у бир миш–мишни эшитиб, ўз юртига қайтиб кетади. Унга ўз юртида ажал келтираман.” Оссурия шоҳи Санхаривнинг Лахиш шаҳридан қайтиб кетганини эшитиб, шоҳнинг мулозими ҳам орқасига қайтди. Шоҳни Либна шаҳрига қарши уришаётган ерида топди. Мисрнинг ёлланма аскарлари Боқилган бузоқларга ўхшайди. Аммо кулфат куни келганда, Жазо оладиган вақти етганда, Уларнинг ҳаммаси орқага қочади, Душман қаршисида чекинади. Ваҳимадан қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар. Мен Мўабнинг бошига Жазо йилини келтираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Эй юрт аҳли, ҳалокатингиз келди! Тоғларда хурсандчилик эмас, саросима ҳукм сурадиган кун келди.
Выбор основного перевода