Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Мана, Мидияликларни уларга қарши қўяман, Мидияликларга кумушнинг ҳеч кераги йўқ, Улар олтинни ҳам истамаслар. Уларнинг ўқлари ёшларни қиради, Шафқат кўрсатмайди улар болаларга, Раҳм қилмайди она қорнидагиларга. Ўша куни йигитлари майдонларда ўлади, Ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади, — деб айтмоқда Сарвари Олам. — Қирғин келтирувчи Бобилга қарши чиқади, Сипоҳларини асирликка олади. Камонларини синдиради. Ахир, Эгамиз жазолайдиган Худодир, У роса Бобилнинг жазосини беради. Худо Шоҳдир, Сарвари Оламдир Унинг номи. У шундай демоқда: “Маст қиламан Бобил амалдорларию донишмандларини, Ҳокимларини, аъёнларию жангчиларини. Улар абадий уйқуга кетадилар, Ҳеч қачон уйғонмайдилар.”
Выбор основного перевода