Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Бобил шаҳри шоҳликларнинг гўзали, Бобилдир — Бобилликларнинг улуғвор дурдонаси. Аммо Мен, Худо, ер билан яксон қиламан Худди Садўм, Ғамўра каби уни. Бобил шоҳини масхаралаб бу сўзларни айтасиз: “Мана, золимнинг куни битди–я! Зўравон тамом бўлди–я! Бу ҳасса халқларни роса урарди, Тўхтовсиз калтакларди, Халқларга ғазаб ила ҳукмронлик қиларди, Шафқат қилмай таъқиб қиларди. Эгамиз шундай дейди: “Эй Бобил, сен Менинг болғам, уруш қуролимсан. Сен билан эздим Мен халқларни, Сен билан парчаладим шоҳликларни. Сен билан пачақладим отлару чавандозларни, Мажақладим жанг араваларию аравакашларни. Сен билан эздим эркагу аёлларни, Сен билан урдим ёшу қариларни, Сен билан ўлдирдим йигиту қизларни, Сен билан эздим чўпонлару уларнинг сурувларини, Сен билан урдим деҳқонлару уларнинг ҳўкизларини, Сен билан ўлдирдим ҳокимлару аъёнларни.” Эгамиз шундай демоқда: “Қуддусга қилган барча ёвузликлари учун Бобилликларни ва бутун Бобил юртини сизнинг кўзингиз олдида жазолайман. Бобилнинг азоб–уқубатидан даҳшатга тушиб, узоқдан туриб, дейдилар: “Эй буюк шаҳар, ҳолингга вой! Эй қудратли Бобил, ҳолингга вой! Сен бир соатдаёқ жазоингни олдинг!” Шундай бойлигинг бир соатдаёқ нобуд бўлди–я!” Ҳар бир кема дарғаси, кемадаги йўловчилар, денгизчилар ва денгизда савдо–сотиқ қилувчиларнинг ҳаммаси узоқдан Бобилга қараб турадилар. Кейин кучли бир фаришта тегирмон тошига ўхшаш катта тошни кўтариб, денгизга улоқтирди–да, шундай деди: “Мана шундай шиддат билан Буюк шаҳар Бобил қулайди! Энди у асло қад кўтармайди.
Выбор основного перевода