Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунинг учун, эй Еремиё, сен бу сўзларнинг ҳаммасини уларга айт: «Эгамиз юксакдан шердай ўкиради, Муқаддас маконидан садо беради. Юртига шиддат билан ўкиради. Узум эзувчилар каби бақиради, Ер юзидаги ҳамма инсонларга ҳайқиради. Сен билан пачақладим отлару чавандозларни, Мажақладим жанг араваларию аравакашларни. Сен билан эздим эркагу аёлларни, Сен билан урдим ёшу қариларни, Сен билан ўлдирдим йигиту қизларни, Бобил сипоҳлари жангдан воз кечишади, Қалъаларида писиб ётишади. Уларнинг мадори қолмайди, Аёллардай заиф бўлиб қолишади. Бобилнинг душмани шаҳар биноларига ўт қўяди, Шаҳар дарвозаларини бузади. Ҳабашистон, Ливия, Лидия, бутун Арабистон, Куб ва Мисрнинг қолган барча иттифоқчилари жангда ҳалок бўладилар. Лашкарингга бир қарасанг–чи! Хотин кишидан фарқи йўқ–ку уларнинг. Юртингнинг дарвозалари ёв учун кенг очилди, Дарвозаларнинг тамбаларини олов йўқ қилди.
Выбор основного перевода