Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ана, жанг аравалари, отлиқлар Жуфт–жуфт бўлиб келаётир!” Шу он у бақириб хабар берди: “Қулади, Бобил қулади! Бутлари синиб, ер билан битта бўлди!” Эгам айтар: “Худо Бэл тиз чўкди, худо Наво букилди. Уларнинг бутлари молу ҳайвонга юк бўлди. Олдин кўтариб юрганларингиз Энди толиққанга юк бўлди. Байроқни кўтаринг! Халқларга бурғу чалинг! Халқларни Бобилга қарши урушга тайёрланг. Арарат, Миннах ва Ашканоз шоҳликларини Унга қарши тўпланг. Бобилга қарши жанг қиладиган лашкарбошини тайинланг, Чигиртка галасидай кўп отлар келтиринг. Чопар кетидан чопар югурар, Хабарчи кетидан хабарчи келар. Бобил шоҳига шундай хабар етказмоқчи улар: “Шаҳрингиз қулади, Бобил худоси Бэлни Мен жазолайман, Ютганларини оғзидан чиқараман. Энди халқлар унинг олдига оқиб бормайди, Бобил деворлари қулаб тушади. Мана, шундай кун келяптики, Мен Бобилнинг сохта худоларини жазолайман. Бутун Бобил юрти шарманда бўлади, Кўчаларида жасадлар ётади.
Выбор основного перевода