Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Кўплаб эллар келади, Улар шундай деб айтади: “Қани, юринглар! Чиқайлик Эгамизнинг тоғига! Қани, юринглар! Борайлик Ёқубнинг Худоси уйига! Токи У бизга ўргатсин Ўзининг йўлларини, Токи юрайлик бизлар Унинг сўқмоқларидан.” Ахир, Эгамизнинг каломи келиб чиқар Қуддусдан, Ҳа, Худонинг таълимоти келиб чиқар Сиондан. Эй бокира қиз Исроил, Ўзинг учун йўл белгиларини қўй, Йўналиш устунларини ўрнат. Келган йўлингни аниқлаб ол. Қайт, ўз шаҳарларингга қайт. Мен улар билан абадий аҳд тузаман. Уларга доим яхшилик қилишдан қочмайман. Мендан юз ўгириб кетмасликлари учун уларнинг юракларига Мендан қўрқиш ҳиссини солиб қўяман.
Выбор основного перевода