Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Аммо Раббий тузган режаларини Сион тоғида ва Қуддусда амалга оширгандан кейин, шундай дейди: “Энди такаббур, кибор Оссурия шоҳи билан ҳисоб–китоб қиламан. Ахир, Оссурия шоҳи шундай деган эди: «Ўз кучим билан буларни амалга оширдим, Донолигим билан қилдим, ахир, идроклиман. Халқларнинг чегарасини йўқ қилдим, Уларнинг хазиналарини ўлжа қилиб олдим. Қудратли шоҳларини тахтдан улоқтирдим. Қуш инига қўл суқиб тухум йиққани каби, Халқларнинг бойликларини тўпладим. Ташлаб кетилган тухумларни қандай тўпласалар, Жамики юртларни мен шундай йиғиб олдим. Ё қанот қоққан, оғзин очган, Ё овозин чиқарган биров бўлмади.»” Болта мақтанарми уни ишлатганга?! Арра ўзини мақтайдими уни қўлга олганга?! Калтак ушлаганни калтакнинг ўзи кўтарадими?! Ҳасса ўзини ушлаганни кўтарадими?! Эгамиз Ўз халқини “Яхши мева берадиган, мафтункор ям–яшил зайтун дарахти” деб атаган эди. Аммо энди Эгамиз бўроннинг даҳшатли товуши остида дарахтга ўт қўяди, унинг шох–шаббалари ёниб кетади. Мен қилмишингизга яраша жазоингизни бераман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Шоҳнинг саройига ўт қўяман, Олов атрофдаги ҳамма нарсани ёндиради.»” Мен Дамашқ деворларига ўт қўяман, Олов Банҳадад қалъаларини ёндириб ташлайди.”
Выбор основного перевода