Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Жамики одамзод қўрқиб қолади, Худонинг ишларини улар эълон қилади, Худонинг қилганлари ҳақида ўйлаб кўради. Энди Бобилдан чиқиб кетинг, Бобилликлардан қочинг. Шодлик ҳайқириқлари ила эълон қилинг! Дунёнинг тўрт четига бу хабарни етказинг! “Эгамиз Ўз қуллари, Ёқуб наслини қутқарди”, деб айтинг! Бобилдан қочиб чиқинглар! Жонингизни қутқариб қолинглар! Бобилнинг гуноҳи туфайли қирилиб кетманглар, Зотан, Эгамиз Бобилдан ўч олмоқда, Қилган қилмишларига яраша жазосини бермоқда. Исроил халқи дейди: “Эгамиз бизни оқлади. Юринглар, Қуддусга борайлик, Эгамиз Худонинг буюк ишларини У ерда эълон қилайлик.” Эгамиз Ўз Маъбади учун Бобилликлардан ўч олмоқчи бўлди. У бутун Бобил юртини вайрон қилишни режалаштириб қўйган эди. Режасини амалга ошириш учун Мидия шоҳларини Бобилга қарши қўзғатиб, шундай деган эди: “Ўткирланг ўқларни! Тўлдиринг ўқдонларни!”
Выбор основного перевода