Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳаммамиз қўйлардай йўлдан адашдик, Ҳаммамиз ўз йўлимиздан кетдик. Ҳаммамизнинг айбларимизни Эгамиз унинг зиммасига юклади. Шарон текислиги қўйлар сурувлари учун яйлов бўлади, Охор сойлиги мол–қўйлар учун ўтлоқ бўлади. Ҳа, бу ерлар Менга интилганларники бўлади. Руҳонийлар Менга интилмадилар, Қонун ҳимоячилари Мени билмадилар, Ҳукмдорлар Менга қарши бош кўтардилар, Пайғамбарлар Баал номидан башорат қилдилар, Ҳеч нарсага ярамайдиган бутларга кўнгил боғладилар.” Эгамиз шундай демоқда: “Эй Исроил, сен анча олдин Бўйинтуруғингни синдирган эдинг, Кўп вақт олдин кишанларингни узган эдинг. «Сенга хизмат қилмайман!» деб айтган эдинг. Ҳар бир баланд тепаликда бутларга сажда қилдинг, Ҳар бир яшил дарахт остида фоҳишадай ётдинг. Биз қирларда бутларга сажда қилар эдик, Қаттиқ шовқин–сурон кўтарар эдик. Аммо ҳаммаси беҳуда экан. Ягона нажоткоримиз Сенсан, эй Эгамиз Худо. Эгамиз шундай демоқда: “Пайғамбару руҳонийлар бетавфиқдирлар, Ҳатто Менинг уйимда ҳам қабиҳлик қилганларини кўрдим. Шу сабабдан юрган йўллари сирпанчиқ бўлади, Улар зулматга ғарқ бўлишади. Ҳаммаси йиқилиб қолади. Жазо оладиган йили Бошларига кулфат келтираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — Самария пайғамбарлари орасида Жирканч бир ишни кўрдим: Улар Баал номидан башорат қилишди, Халқимни йўлдан оздиришди. Аммо Қуддус пайғамбарлари орасида Бундан ҳам баттарроғини кўрдим: Улар зино қилиб, ёлғон ичида яшашади, Ёвузларнинг ишини қўллаб туришади, Шунинг учун ҳеч ким ёмон йўлидан қайтмаяпти. Назаримда уларнинг ҳаммаси Садўм одамларидай бўлиб қолган, Қуддус аҳолиси Ғамўра аҳолисига ўхшаб қолган.” Сарвари Олам шундай демоқда: “Одам ва ҳайвонсиз ҳувиллаб қолган бу жойда, юртнинг ҳамма шаҳарларида яна яйловлар бўлади, чўпонлар у ерда қўйларини ўтлатишади. Ҳа, қўйларим тарқалиб кетди. Улар тоғу тепаликларда сандироқлаб юрди. Бутун ер юзига ёйилиб кетди, уларни ҳеч ким изламади. Яқинда эса сизлар тавба қилган эдингизлар. Менинг ҳузуримда — Ўзимнинг номим билан аталган уйимда туриб, биродарларингизни озод қилишга аҳд қилган эдингиз. Менинг назаримда бу ишингиз тўғри эди. Кейин эса сизлар фикрингиздан қайтдингизлар. Мени бадном қилдингизлар. Ўз хоҳишларига кўра, озод қилинган қулу чўриларингизни қайтариб олдингизлар, уларни қул бўлишга мажбур қилдингизлар.” Нима деб ўйлайсиз: агар бир одамнинг юзта қўйи бўлса–ю, улардан бири адашиб қолса, у тўқсон тўққизтасини тоғларда қолдириб, адашиб қолганини излаб кетмайдими?!
Выбор основного перевода