Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шунда инсон овдаги жайрондай бўлар, Чўпонсиз қолган сурувдай бўлар, Ҳар бири ўз халқига қайтиб кетади, Ҳар бири ўз юртига қочиб боради. Бобилда яшаган ажнабийлар айтишади: “Бобилни тузатмоқчи эдик, аммо у тузалмади. Энди уни ташлаб кетайлик, Ҳар биримиз юртимизга қайтиб кетайлик. Ахир, Бобилнинг жазоси бошидан ошди, Кўкдаги булутларгача етиб борди.” Қайғурмайсизларми, эй деҳқонлар?! Фарёд солмайсизларми, эй боғбонлар?! Нобуд бўлиб кетди–ку арпа, буғдойингиз, Хароб бўлиб кетди–ку жамики ҳосилингиз.
Выбор основного перевода