Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундан кейин Эгамиз Садўм ва Ғамўра шаҳарлари устига ёнаётган олтингугурт ёғдирди. Ёнаётган олтингугурт бу шаҳарлар қаторида водийдаги ҳамма шаҳарларни аҳолисию ўт–ўланлари билан бирга қириб ташлади. Эгамиз шундай демоқда: “Эдомнинг бошига тушадиган кулфатлар шу қадар даҳшатли бўладики, бу юртнинг олдидан ўтган ҳар бир киши унинг аянчли аҳволидан ваҳимага тушиб, қотиб қолади. Садўм, Ғамўра ва уларнинг атрофидаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Эдом ҳам худди шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди. Лут замонида ҳам худди шундай бўлган эди: одамлар еб–ичардилар, савдо–сотиқ қилардилар, экин экардилар, уй қурардилар. Лекин Лут Садўм шаҳридан чиққан куниёқ осмондан олов ва олтингугурт ёғиб, ҳаммани нобуд қилди. Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади.
Выбор основного перевода