Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Исроилнинг ёлғиз умиди, Кулфат вақтида Қутқарувчиси! Нечун юртимизда мусофирга ўхшайсан? Бир кечагина тунайдиган сайёҳга ўхшайсан? Эй Эгамиз, Сен Исроилнинг ёлғиз умидисан! Сени тарк этганларнинг ҳаммаси шарманда бўлар, Сендан юз ўгирганларнинг исмлари тупроққа ёзилар. Эй Эгамиз, улар Сени тарк этдилар. Ҳа, ҳаётбахш сув булоғидан воз кечдилар. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мен халқимни яна фаровонликка эриштираман. Шунда Яҳудо юртидаги ва барча шаҳарларидаги одамлар Қуддусни шундай дуо қиладиган бўлишади: «Эй муқаддас тоғ, Солиҳлик макони, Эгамиз сенга барака берсин!» Қўриқчилар сардори Набизарадон Еремиёни ёнига чақириб шундай деди: “Эгангиз Худо, бу юртга фалокат келтираман, деб айтган эди. Мана, ҳозирги кунда Эгангиз айтганини қилиб, юртингизга фалокат келтирди, чунки сизлар Эгангизга қарши гуноҳ қилдингизлар, Унинг айтганини қилмадингизлар. Шу сабабдан бундай кулфат бошингизга тушди. Уларни бегона ўлкаю юртлардан олиб чиқиб, она заминига олиб келаман. Исроил тоғларида, сойликларда ва юртнинг обод ўлкаларида уларни боқаман.
Выбор основного перевода