Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сарвари Олам онт ичиб айтди: “Ҳа, Менинг белгилаганим бажо бўлади, Менинг режалаштирганим амалга ошади. Мен, Иордан чакалакзоридаги арслондай, яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Эдом халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрай олади?! Қайси чўпон Менга қарши тура олади?! Шундай экан, Эдом халқига қарши тузган режаларимни эшитиб қўйинг. Темон аҳолисига қилган ниятларимга қулоқ тутинг: йиртқичлар сурувдаги қўзичоқларни судраб кетади. Қилмишлари дастидан ям–яшил яйловлари пайҳон бўлади. Эдом гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади. Халқнинг доду войлари Қизил денгизгача эшитилади. Эгамиз Ўз Маъбади учун Бобилликлардан ўч олмоқчи бўлди. У бутун Бобил юртини вайрон қилишни режалаштириб қўйган эди. Режасини амалга ошириш учун Мидия шоҳларини Бобилга қарши қўзғатиб, шундай деган эди: “Ўткирланг ўқларни! Тўлдиринг ўқдонларни!” Бобилга қарши байроқ кўтаринг. Қўриқчилар сафини кучайтиринг, Соқчилар қўйинг. Пистирма қўйишга тайёр туринг. Эгамиз режаларини амалга оширади, Бобилга қарши айтганларини бажаради. Бутун дунё дағ–дағ титрамоқда, Зеро, Эгамиз Ўз режасини амалга оширмоқда. Бобил вайрон бўлади, Эвоҳ, кимсасиз ҳувиллаб қолади. Ҳа, махлуқ Левитанни ушламоқчи бўлганлар ўзини ўзи алдайди, Унинг кўриниши одамни даҳшатга туширади. Левитан аксирганда учқун чиқади, Кўзлари тонг нурига ўхшаб чақнайди. Азалдан бўлганларни ёдда тутинг! Ахир, Мен Худоман, бошқаси йўқ! Мен Худоман, Менга ўхшагани йўқ!
Выбор основного перевода