Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Сарвари Олам демоқда: “Мен Элам мерганларини нобуд қиламан. Қудратининг манбаини синдираман. Бобил камонкашларининг совут кийишига, Ўқ узишларига имкон берманг. Бобил йигитларига раҳм қилманг! Лашкарини тамомила қириб битиринг. Эгамиз Ўз Маъбади учун Бобилликлардан ўч олмоқчи бўлди. У бутун Бобил юртини вайрон қилишни режалаштириб қўйган эди. Режасини амалга ошириш учун Мидия шоҳларини Бобилга қарши қўзғатиб, шундай деган эди: “Ўткирланг ўқларни! Тўлдиринг ўқдонларни!” Сизлар кўп халқларни таладингиз. Одамларнинг қонини тўкдингиз, юртлару шаҳарларни вайрон қилиб, у ердагиларни нобуд қилдингиз. Шунинг учун омон қолган халқлар энди сизларни талон–тарож қиладилар. Ҳа, Лубнонда қилган зўравонлигингиз ўз бошингизга етади. У ерда ёввойи ҳайвонларни қирдингиз, энди ҳайвонлар сизларни даҳшатга солади. Чунки сизлар юртлару шаҳарларни вайрон қилдингиз. Одамларнинг қонини тўкиб, уларни нобуд қилдингиз.
Выбор основного перевода