Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Уларнинг оёқлари чалишганда Мен Ўзим қасос ва ўч оламан. Уларнинг ҳалокат куни яқиндир, Уларнинг қисмати ҳал бўлади.” Барча йўлбошчилар, баҳодир жангчилар ва шоҳ Довуднинг ҳамма ўғиллари шоҳ Сулаймонга содиқ бўлишга сўз бердилар. Ахир, бу Сарвари Олам — Раббийнинг кунидир. Бу кун қасос куни бўлади, Худо душманларидан ўч олади. Унинг қиличи тўйгунча эт ейди, Чанқоғи босилгунча қондан ичади. Ўша куни Фурот бўйидаги шимолий юртда, Сарвари Олам — Раббий ёвларини қурбон қилади. Эгамиз шундай демоқда: “Бобилга ҳужум қилиш учун камонкашларни йиғинглар. Шаҳарни қуршовга олинглар, биронта одам қочиб кета олмасин. Бобилликларнинг қилган ишига яраша жазосини беринглар, қилмишларини ўз бошига қайтариб солинглар. Зеро, улар Менга, Исроил халқининг Муқаддас Худосига нисбатан такаббурлик қилдилар. Ўша куни Бобилликларнинг йигитлари майдонларда ўлиб кетади, ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.” Бобилдан қочиб чиқинглар! Жонингизни қутқариб қолинглар! Бобилнинг гуноҳи туфайли қирилиб кетманглар, Зотан, Эгамиз Бобилдан ўч олмоқда, Қилган қилмишларига яраша жазосини бермоқда. Эгамиз Ўз Маъбади учун Бобилликлардан ўч олмоқчи бўлди. У бутун Бобил юртини вайрон қилишни режалаштириб қўйган эди. Режасини амалга ошириш учун Мидия шоҳларини Бобилга қарши қўзғатиб, шундай деган эди: “Ўткирланг ўқларни! Тўлдиринг ўқдонларни!” Сарвари Олам Ўз номи билан қасамёд қилиб деди: “Чигирткадай гала–гала душманни сенга қарши юбораман. Улар юртинг узра ғолибона ҳайқиради.” Бобил худоси Бэлни Мен жазолайман, Ютганларини оғзидан чиқараман. Энди халқлар унинг олдига оқиб бормайди, Бобил деворлари қулаб тушади. Сарвари Олам шундай демоқда: “Бобилнинг қалин деворлари ер билан яксон қилинади, Баланд дарвозалари ёндириб ташланади. Эллар беҳуда тинкасини қуритади. Халқларнинг тер тўкиб эришганлари оловга ем бўлади.” Азизларим, ўзингиз учун ўзингиз қасос олманг, балки Худонинг ғазабига йўл қўйиб беринг. Ахир, Муқаддас битикларда Эгамиз шундай деб айтган–ку: “Мен Ўзим қасос ва ўч оламан.” Бобил сизга нима қилган бўлса, Худо ҳам унга шуни қилсин! Қилмишига яраша икки баробар жазосини берсин! Ўзи тайёрлаган ичимликдан унга икки баробар ичирсин!
Выбор основного перевода