Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгам сизни қайғу, дард–аламдан қутқарганда, сизга азоб берган оғир ишдан халос қилганда, Бобил шоҳини масхаралаб бу сўзларни айтасиз: “Мана, золимнинг куни битди–я! Зўравон тамом бўлди–я! Эгам синдирди фосиқларнинг таёғини, Ҳукмдорларнинг ҳассасини! Бу ҳасса халқларни роса урарди, Тўхтовсиз калтакларди, Халқларга ғазаб ила ҳукмронлик қиларди, Шафқат қилмай таъқиб қиларди. Жамики замин тинч, осуда, Улар севинч ила қўшиқ айтмоқда. Исроил халқининг Муқаддас Худоси, қутқарувчингиз — Эгамиз шундай демоқда: “Сизларни деб Бобил устига лашкар юбораман, Ўзлари фахрланган кемаларда Бобилликлар қочишга мажбур бўладилар. Ўз халқини ҳимоя қиладиган Худойингиз, Эгангиз Раббий шундай айтмоқда: “Мана, сенинг қўлингдан Гандираклатадиган косани олдим. Энди ғазабим косасидан бошқа ичмайсан. Мен сени бу халқ қаршисида Мустаҳкам бронза девордай қиламан. Улар сенга ҳужум қилишади, Лекин сени енга олишмайди. Ўзим сен билан бирга бўламан, Сени халос қилиб, қутқараман, Ҳа, фосиқлар қўлидан халос қиламан, Золимлар чангалидан озод этаман.” Эгамизнинг каломи шудир. Зеро, Ёқуб наслини Эгамиз озод қилди, Улардан кучлироқ бўлган бир халқдан бу наслни қутқарди. Сен минглаб авлодларга Ўзингнинг содиқ севгингни кўрсатасан, аммо оталарнинг гуноҳлари учун болаларни жазолайсан. Эй буюк ва қудратли Худо! Сарвари Оламдир Сенинг номинг. Ёқубнинг Худоси эса ундай эмас. Бутун борлиқни У яратган, Исроил қабиласини Ўзига мулк қилган. Унинг номи Сарвари Оламдир. Эгамиз шундай демоқда: “Мен даъвоингизни эшитиб, Сизни ҳимоя қиламан. Сизлар учун ўч оламан. Бобилнинг булоғини қуритаман, Дарёларини сувсиз қолдираман.
Выбор основного перевода