Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Мана, Мен талай душманни юборяпман. Улар халқимни балиқчилар каби, тутиб оладилар. Ўша душманлар кетидан бошқаларини жўнатаман, улар овчилар каби, халқимни ҳар бир тоғда, ҳар бир тепаликда, қояларнинг жарликларида овлайдилар. Аммо нималарни кўряпман?! Миср лашкари ваҳимага тушди, Улар орқага чекинди, Жангчилари тор–мор бўлди. Улар орқага қарамай шошилиб қочдилар. Атрофни даҳшат қамради, — деб айтмоқда Эгамиз. — Эй Мўаб аҳли, сизни ваҳима, Тузоқ ва чоҳ кутмоқда! — деб айтмоқда Эгамиз. — Ваҳимадан қочган чуқурга тушар, Чуқурдан чиққан эса тузоққа илинар. Мен Мўабнинг бошига Жазо йилини келтираман, — деб айтмоқда Эгамиз. — “Йўқол, ҳаром!” деб бақиради ҳамма уларга, “Йўқолларинг! Йўқол! Тега кўрманг сизлар бизларга!” Қочиб, ғарибу мусофир бўлиб юрганда улар, “Бу ердан чиқиб кетинглар”, деб халқлар уларни ҳайдар.
Выбор основного перевода