Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳозир ажойиб бўлиб турган уйнинг ёнидан ўтганлар бунинг аянчли аҳволини кўрганда, даҳшатга тушиб: «Нимага уларнинг Эгаси бу юртни ва бу уйни мана шу аҳволга солди экан–а?» деб қотиб қолади. Эгамиз Бобилга қаҳрини сочади, У ерда ҳеч ким яшамайди. Бутунлай ташландиқ бўлиб қолади. У ердан ким ўтса ёқасини ушлайди, Бобил харобаларини кўриб қотиб қолади. Бобилни бир уюм тошга айлантираман, Чиябўриларнинг макони қиламан. Бобилнинг аҳволидан одамлар даҳшатга тушади, Уни кўрганлар қотиб қолади. У ерда бирон кимса яшамайди. «Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй Сеир тоғлари, Мен сизларга қаршиман. Мен сизларга қарши қўлимни кўтариб, сизларни ташландиқ харобазор қиламан. Эй Сеир тоғлари, Мен сизларни хароб қилиб, ташландиқ жойга айлантираман. Ҳудудингиздан ҳеч ким юрмайдиган бўлади. Сизларни то абад ташландиқ қиламан. Шаҳарларингизда ҳеч қачон одам яшамайди. Ўшанда Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар.
Выбор основного перевода