Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Осо эса Эгамиз уйининг хазинасида қолган ҳамма олтин ва кумушни ҳамда шоҳ саройи хазиналарини олди. Хазиналарни аъёнлари орқали Орам шоҳи Банҳадад ҳузурига жўнатди. Хезиённинг набираси Банҳадад Тавриммўннинг ўғли эди. Осо Дамашқда ўтирган Банҳададга шу гапларни етказишни буюрди: “Сенинг отанг билан менинг отам ўртасида иттифоқ бўлгани каби, сен билан менинг ўртамда ҳам иттифоқ бўлсин. Сенга ҳадя қилиб кумуш ва олтин бериб юборяпман. Исроил шоҳи Башо билан иттифоқ тузган эдинг, энди ўшани бекор қил, токи у юртимдан жўнаб қолсин.” Банҳадад шоҳ Осонинг таклифини қабул қилди, лашкарбошиларига: “Исроил шаҳарларига ҳужум қилинглар”, деб уларни ўша ёққа юборди. Улар Ийхон, Дан, Овил–Байт–Махо шаҳарларини, бутун Нафтали ерлари билан бирга Жалила кўли атрофларини босиб олдилар. Орам шоҳи Банҳадад бутун лашкарини тўплади. Ўттиз иккита шоҳ ўз отлари, жанг аравалари билан унга мадад берди. Банҳадад Самарияни қамал қилиб, бу шаҳарга уруш бошлади. Борди–ю, сизлар гапимга қулоқ солмасангизлар, Шаббат кунини муқаддас деб билмай, юк ташиб, дарвозалардан кириб чиқсангизлар, Мен шаҳар дарвозаларини ёндириб юбораман. Олов Қуддус саройларини йўқ қилади, бу оловни ҳеч ким ўчира олмайди.»” Менинг амрим билан Навухадназар Миср худоларининг саждагоҳларига ўт қўяди. Баъзи бутларини ёндиради, баъзиларини ўзи билан олиб кетади. Қўйчивон тўнини бит–бургадан астойдил тозалагандай, Навухадназар ҳам Миср юртини қиртишлаб тозалайди. Сўнг соғ–саломат ўз юртига қайтиб кетади. Эгамиз шундай демоқда: “Дамашқ аҳолиси гуноҳ устига гуноҳ қилди! Мен уларни жазосиз қолдирмайман, Ахир, улар Гилад аҳолисини темир тишли хўптир билан янчди. Шундай экан, Мен шоҳ Хазайилнинг саройига олов ёғдираман, Олов Банҳададнинг қалъаларини ёндириб юборади. Мен Дамашқ дарвозаларининг тамбаларини синдираман. «Қабиҳлик водийси»нинг ҳукмдорини йўқ қиламан, Байт–Эденда салтанат ҳассасини тутган зотни ҳалок қиламан. Орам халқи асирликка тушади, Хир юртига олиб кетилади.” Эгамизнинг каломи шудир.
Выбор основного перевода