Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳолимга вой, Мешехда мусофирман, Кедар чодирлари орасида яшайман. Қоралигим учун менга паст назар билан қараманглар. Қуёш нурлари мени қорайтирди. Ака–укаларимнинг мендан жаҳли чиқиб, Мени узумзорлар қоровули қилиб қўйишди, Аммо ўз узумзоримга қарай олмадим! Далаларга борманглар, Кўчаларда юрманглар! Душман қиличини тутган. Атрофни даҳшат қамраган.” Эртаси куни эрталаб Пашхур Еремиёнинг кишанларини ечганда, Еремиё унга шундай деди: “Эгамиз сенга «Пашхур» эмас, «Даҳшат қамраган» деб исм қўйган. Эшитяпман, кўпчилик ғийбат қиляпти. Атрофимни даҳшат қамраган! “Фош бўлсин! Уни фош қилайлик!” деб айтяптилар. Ҳатто менинг яқин дўстларим ҳам Қоқинишимни пойлаб турибдилар, “Еремиё тузоққа тушади, Шунда уни енгамиз, Ундан қасдимизни оламиз”, деяптилар. Аммо нималарни кўряпман?! Миср лашкари ваҳимага тушди, Улар орқага чекинди, Жангчилари тор–мор бўлди. Улар орқага қарамай шошилиб қочдилар. Атрофни даҳшат қамради, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода