Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шундай қилиб, Сулаймон Сидон аҳолисининг худоси Аштарет, Оммон халқининг макруҳ худоси Мўлахга сажда қила бошлади. Сулаймон Мендан юз ўгириб, Сидоннинг худоси Аштаретга, Мўабнинг худоси Хамўшга, Оммоннинг худоси Мўлахга сажда қила бошлади. Отаси Довудга ўхшамади, олдимда тўғри ишлар қилмади, фармонларимга ва қонун–қоидаларимга риоя қилмади, йўлларимдан юрмади. Эй инсон, башорат қилиб айт: «Исроилни мазах қилган Оммон халқи ҳақида Эгамиз Раббий шундай демоқда: эй қилич, қилич! Сен қирғин учун қиндан чиқарилдинг. Одамларни қириш учун чархландинг, чақмоқ каби чақнаш учун ялтиратиб тозаландинг! “Эй инсон, Оммон халқига юзлан, уларга қарши башорат қил. Оммон халқига айт: «Эгамиз Раббийнинг сўзларини эшитинг! Эгамиз Раббий шундай демоқда: муқаддас масканим ҳаром қилинганда, Исроил юрти хароб бўлганда, Яҳудо халқи сургун қилинганда, сизлар: ‘Аҳа!’ дея хурсанд бўлган эдингизлар. Эгамиз шундай демоқда: “Оммон халқи гуноҳ устига гуноҳ қилди, Мен уларни жазосиз қолдирмайман. Ахир, улар ҳудудини кенгайтириш учун Гиладга ҳужум қилдилар, Ўшанда ҳомиладор аёлларнинг қоринларини ёрдилар. Шундай экан, Мен Рабба шаҳрининг деворига ўт қўяман, Олов Рабба қалъаларини куйдириб ташлайди. Ўша куни жангдаги ҳайқириқлар фалакни тутади, Жанг бўрон каби авж олади. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини, Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини, Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим. Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади, Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади. Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади, То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади. Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.” Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини, Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини, Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим. Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади, Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади. Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади, То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади. Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.”
Выбор основного перевода