Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ана, халқларни ҳалок этувчи йўлга тушди, У шер каби чакалакзордан чиқди. Юртингизни хароб қилгани уясини ташлаб келди. Эвоҳ, энди шаҳарларингиз вайрон бўлади, Ҳаммаси ҳувиллаб қолади. Эй Эгамиз, Сенга ўхшаши йўқ! Сен буюкдирсан, Сенинг номинг улуғ ва қудратлидир. Шаҳзодаси ўзларидан чиқади, Ҳукмдори Менинг халқимдан бўлади. Мен уни Ўзимга яқинлаштираман, Шунда у Менга яқинлаша олади. Зотан, ҳеч ким ўзидан–ўзи Менга яқинлашишга журъат этмайди! — деб айтмоқда Эгамиз. — Эгамиз шундай дейди: “Мен, Иордан чакалакзоридаги арслондай, яйловдаги қўйларга ҳужум қиламан. Бир зумда Бобил халқини ўз юртидан ҳайдаб чиқараман. Ўзим хоҳлаган инсонни у ерга бош қиламан. Ахир, ким Менга тенг кела олади?! Ким Мендан ҳисобот сўрайди?! Қандай чўпон Менга қарши тура олади?! Шундай экан, Бобил юртига қарши Мен тузган режаларни эшитинглар. Бобил халқи тўғрисида қилган ниятларимга қулоқ тутинглар: йиртқичлар сурувдаги қўзичоқларни судраб кетади. Қилмишлари дастидан ям–яшил яйловлари пайҳон бўлади. Бобил гурсиллаб қулаганда, ер юзи ларзага келади, халқнинг доду войлари олисдаги элларга эшитилади.” Ҳа, махлуқ Левитанни ушламоқчи бўлганлар ўзини ўзи алдайди, Унинг кўриниши одамни даҳшатга туширади. Азалдан бўлганларни ёдда тутинг! Ахир, Мен Худоман, бошқаси йўқ! Мен Худоман, Менга ўхшагани йўқ! Эгамиз менга деди: “Эй Еремиё, Сен одамлар билан пойга қилиб ҳолдан тойган бўлсанг, Қандай қилиб отлар билан пойга қила оласан?! Фақат осойишта юртда ўзингни бехатар сезсанг, Иордан бўйидаги чакалакзорда нима қиласан?!
Выбор основного перевода