Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, ўзингча айтган эдинг: «Мен чиқиб бораман самоларга, Тахтимни кўтараман Худонинг юлдузлари тепасига. Ўтираман худолар йиғиладиган тоғда, Шимолнинг энг чеккасида. Булутлар тепасига чиқиб бораман, Худойи Таолодай бўламан.» Аммо сен улоқтирилгансан ўликлар диёрига, Чуқурликнинг туб–тубига. Душман шовқин–сурони Саҳро иссиғи каби бўлганда, Жазирама иссиқни Сен Булутлар сояси ила босдинг. Душманнинг севинч қўшиғи Садоларини ўчирдинг. Эгамиз Бобилни вайрон қилади, Шанғиллаган товушини ўчиради. Душманлар шиддатли тўлқинлардай ўкиради, Қулоқни тешгудек қилиб бақиради. Улар ер қазиб, ўликлар диёрига киришса ҳам, Мен қўлимни узатиб, уларни чиқариб оламан. Осмонга чиқиб олишса ҳам, У ердан тортиб тушираман. Кармил чўққисида яшириниб олишса ҳам, Уларни овлаб, қўлга тушираман. Мендан қочиб, денгиз тубига бекиниб олишса ҳам, Денгиз илонига амр бериб чақтираман.
Выбор основного перевода