Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ана, кимдир тўлғоқ тутган аёлдай бақирмоқда, Кимдир илк бор туғаётган аёлдай инграмоқда. Қиз Қуддус энтикиб қичқирмоқда, Қўлларини чўзиб шундай демоқда: “Шўрим қурсин! Қотилларим олдида мадорим қолмади.” Одамлар шундай деди: “Улар ҳақидаги бу хабарни эшитдик, Мадоримиз қолмади. Дард тутган аёл каби, Азобу изтироб чекдик. Қани, сўраб кўринг: Эркак киши туғадими? Нега унда мен кўрган ҳар бир кучли эркак Дард тутган аёлдай белини ушлаб олган? Нега ҳар бир эркакнинг юзи бўздай оқарган? Аммо нималарни кўряпман?! Миср лашкари ваҳимага тушди, Улар орқага чекинди, Жангчилари тор–мор бўлди. Улар орқага қарамай шошилиб қочдилар. Атрофни даҳшат қамради, — деб айтмоқда Эгамиз. — Мўаб шаҳарлари энди олинади, Қалъалари қўлга киритилади. Ўша куни Мўаб лашкарлари ваҳимага тушади, Улар дард тутган аёл каби бўлиб қолади. Қаранглар! Душман бургутдай Бозрахга ҳужум қилмоқда. Қанот кериб шаҳар узра парвоз этмоқда. Ўша куни Эдом лашкари дард тутган аёл каби ваҳимага тушади.”
Выбор основного перевода