Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай деди: “Мен Қуддусни вайрон қиламан, Бу ерни чиябўриларнинг маконига айлантираман. Яҳудо шаҳарлари ҳувиллаб қолади, У ерда биронта ҳам одам қолмайди.” Эшитинглар! Бир хабар келмоқда! Ана, шимолдан шовқин–сурон кўтарилмоқда! Лашкарлар Яҳудо шаҳарларини хароб қилар эмиш, Чиябўрилар яшайдиган маконга айлантирар эмиш. Исроил халқининг Худоси — Сарвари Олам шундай демоқда: “Мўабликлар халқимни қанчалик таҳқирлаганини, Оммонликлар уларни қанчалик хўрлаганини, Халқимни ҳақоратлаб, юртига таҳдид солишганини эшитдим. Шундай экан, Мен барҳаёт Худо бўлганим ҳақи айтаманки, Мўаб юрти Садўм шаҳрининг ҳолига тушади, Оммон юрти Ғамўра шаҳрига ўхшаб қолади. Ўша юртлар шўр босган тиканзорларга айланади, То абад ташландиқ жойлар бўлиб қолади. Халқимнинг омон қолганлари уларни талон–тарож қилади. Юртларини ўзларига мулк қилиб олишади.” Эгамиз шимолга қарши қўл кўтаради, У Оссурияни йўқ қилади. Найнаво шаҳрини вайрон қилади, Уни сувсиз саҳрога айлантиради. У ерда чорва ўтлаб юрадиган бўлади, Ҳар хил ёввойи ҳайвонлар ором олади. Сарой вайроналарида бойўғли яшайди, Ойналаридан унинг товуши эшитилади. Остоналарида харобалар уюм–уюм бўлиб ётади. Биноларининг садр ёғочлари шилиб олинади. Бехатар яшаётган манман шаҳар шу кўйга тушади! “Менга тенг келадигани йўқ”, деб айтаётган шаҳарнинг ҳоли шу бўлади! Хароб бўлган бу шаҳар Ёввойи ҳайвонларнинг маконига айланади. Вайроналар олдидан ўтган–кетганлар Ундан ҳазар қилиб, ерга тупуриб кетишади.
Выбор основного перевода