7
Исроил халқининг қутқарувчиси, Уларнинг Муқаддас Худоси — Эгамиз шундай айтмоқда: “Эй хору зор бўлган бечора қулим, Сен халқларнинг нафратига учрагансан, Ҳукмдорларнинг қулига айлангансан. Бироқ сенга айтаманки, Сени кўриб, шоҳлар ўрнидан туради, Ҳукмдорлар тиз чўкиб таъзим қилади. Исроил халқининг Муқаддас Худоси — Содиқ Эгангиз ҳақи–ҳурмати шундай қилади. Ахир, У сени танлаган–ку!”