Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эгамиз шундай демоқда: “Бобилга ҳужум қилиш учун камонкашларни йиғинглар. Шаҳарни қуршовга олинглар, биронта одам қочиб кета олмасин. Бобилликларнинг қилган ишига яраша жазосини беринглар, қилмишларини ўз бошига қайтариб солинглар. Зеро, улар Менга, Исроил халқининг Муқаддас Худосига нисбатан такаббурлик қилдилар. Ўша куни Бобилликларнинг йигитлари майдонларда ўлиб кетади, ҳамма сипоҳлари ҳалок бўлади.” Улар Бобил юртида чопиб ташланадилар, Кўчаларида оғир яраланиб ётадилар.” Мисрда бўлгани каби орангизга фалокат юбордим. Йигитларингизни қиличдан ўтказдим, Отларингизни душманларингизга бердим. Қароргоҳингиздаги жасадларнинг қўланса ҳиди билан Димоғингизни тўлдирдим. Шунда ҳам сизлар Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода