Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ўшандан кейин Ёшуа ўз лашкари билан орқага қайтиб, Хазор шаҳрига борди. Уни қўлга киритиб, шоҳини ҳалок қилди. У пайтда Хазор ўша шоҳликлар орасида энг қудратлиси эди. Ҳар сафар Исроил халқи экин экканда, Мидиёнлар, Омолек халқи ва шарқдаги кўчманчилар биргаликда уларнинг ерларига бостириб киришарди. Ғарбда улар Филистларга чангал солади, Биргаликда Шарқ халқини талайди, Эдом, Мўаб уларга бўйин эгади, Оммон халқи тиз чўкади. Раббий менга шундай деди: “Яна бир йилдан кейин, ёлланган ишчининг муддати каби, Кедарнинг улуғворлиги барҳам топади. Кедарнинг жасур камонкашларидан озгинаси қолади.” Ҳа, Исроил халқининг Худоси — Эгамиз шундай деди. Ғарбдаги Кипр қирғоқларига бориб кўринглар, Шарқдаги Кедарга одам жўнатиб, билиб келинглар. Бундай воқеа ҳеч юз берганмикан?! Шунинг учун Мен сизларни шарқдаги кўчманчилар қўлига топшираман. Улар юртингизда қароргоҳлар қуриб, чодирларини тикадилар, ҳосилингизни еб, сутингизни ичадилар. Мўабни Оммон халқи сингари, шарқдаги кўчманчиларнинг қўлига бераман. Оммон халқи ер юзидан йўқ бўлиб кетади, Қўзичоқ, қўчқор ва эчкилар билан сени таъминлаган Арабистон ва Кедар шаҳзодалари молларингни харид қилишарди.
Выбор основного перевода