Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй замин, қулоқ сол! Мен бу халқнинг бошига кулфат келтираман, Ёмон ниятларининг оқибати шудир. Зотан, улар сўзларимга кирмадилар, Қонунларимни рад этдилар. Бундай донолар шарманда бўлади, Саросимага тушиб, тузоққа илинади. Менинг сўзимни рад этганларни Доно деб бўладими?! Ўзлари ва ота–боболари билмаган халқлар орасига Мен уларни тарқатиб юбораман. Уларнинг кетидан қилич жўнатиб, қирдириб ташлайман. Мени қувғин қилганлар шарманда бўлсин, Мени эса шарманда қилма. Душманларим саросимага тушсин, Мени эса довдиратиб қўйма. Уларнинг бошларига кулфат келтир, Жазосини икки баробар оғирроқ қилгин. Эгамиз ниятини тўлиқ бажармагунча, Ўз ғазабидан тушмайди. Кейинчалик буни англаб оласиз.
Выбор основного перевода