Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Шу орада Ёшуа бир неча кишини танлаб, уларга: “Бориб, Ай шаҳрини текшириб келинглар”, — деди. Ай шаҳри Байтилнинг шарқида, Байт–Обун яқинида жойлашган эди. Улар бориб, текширдилар. Қайтиб келиб, Ёшуага: “Ҳаммамиз боришимиз шарт эмас, икки–уч мингта одам чиқиб ҳужум қилса, бас. Ай аҳолисининг сони кам, шунинг учун бутун халқ у ерга бориб овора бўлмасин”, дедилар. Шундай қилиб, уч мингтача одам шаҳарга ҳужум қилди, лекин улар Ай аҳолисининг олдига тушиб қочдилар. Айликлар шаҳардан чиқиб, Исроил жангчиларини тош қазиладиган жойгача қувиб бордилар. Қир ён бағрида ўттиз олтитача Исроил одамларини ўлдирдилар. Бу ҳодисадан кейин бутун Исроил халқининг юраги орқага тортиб кетди. Эгамиз Ёшуага айтди: “Қўрқма, ваҳимага тушма, барча жангга яроқли эркакларни бошлаб, Ай шаҳрига боргин. Мана, Ай шоҳини унинг халқи, шаҳри ва ери билан бирга сенга берганман. Ерихо ва унинг шоҳини нима қилган бўлсангиз, Ай ва унинг шоҳини ҳам худди шундай қиласизлар. Фақат шаҳардаги мол–мулкларни ва барча чорвани ўзингизга ўлжа қилиб олсангиз бўлади. Шаҳарнинг орқасида пистирма қўйинглар.” Ёшуа ва ҳамма жангга яроқли эркаклар Айга ҳужум қилишга тайёрланишди. Ёшуа ўз лашкари орасидан ўттиз минг жангчини танлаб олди. Тунда жўнатаётиб, уларга шундай буйруқ берди: — Бориб, шаҳарнинг орқасида пистирма қўйинг, шаҳардан узоққа борманг, ҳаммангиз сергак бўлиб туринг. Мен одамларим билан шаҳарга яқинлашаман. Улар бизга қарши чиққанда, олдингидай биз улардан қочамиз. Бизни қувиб, душманлар шаҳардан анча узоқлашиб кетади. Улар ўзларича: “Душманларимиз яна олдингидай биздан қочяпти”, деб ўйлашади. Биз қочаётганимизда эса сизлар пистирмадан чиқиб, шаҳарни оласизлар. Эгангиз Худо уни сизларнинг қўлингизга беради. Шаҳарни олганингиздан кейин, Эгамиз буюргандай, уни ёндирасизлар. Мана шу буйруқларни бажаринг. Шу сўзлар билан Ёшуа уларни жўнатиб юборди. Улар Айнинг ғарбида — Ай ва Байтил оралиғида пистирма қўйиб, ўша ерда кутиб ётдилар. Ўша тунни Ёшуа қароргоҳда ўтказди. Эртаси куни, тонг пайти Ёшуа жангчиларини бир жойга йиғиб, қабилаларнинг бошлиқлари билан бирга уларни Айга бошлаб борди. Барча жангга яроқли кишилар у билан кетди. Улар шаҳарга яқинлашиб, Айнинг шимолида қароргоҳ қуришди. Ай ва уларнинг орасида жарлик бор эди. Ёшуа беш мингга яқин одамни шаҳарнинг ғарбига, Ай ва Байтил оралиғида пистирма қўйишга юборди. Шундай қилиб, жангчилар жанговар ҳолатга келтирилди. Уларнинг асосий қисми шаҳарнинг шимолида, қоровуллар бўлинмаси эса шаҳарнинг ғарбида эди. Ёшуа эса ўша тунни жарликда ўтказди. Буни кўрган Ай шоҳи эртаси куни тонгда шошилиб, бутун лашкари билан Иордан водийси рўпарасидаги бир жойга Исроил халқига қарши жанг қилишга борди. Аммо шоҳ шаҳарнинг орқасида ўзига қарши пистирма қўйилганини билмас эди. Ёшуа ва бутун Исроил лашкари ўзларини енгилаётгандай кўрсатиб, саҳро тарафга қочишди. Ёшуа ва Исроил қўшинини қувиш учун Ай шаҳридаги барча эркаклар чақирилди. Улар Ёшуа ва Исроил лашкарини қувиб, шаҳардан анча узоқлашиб кетишди. Ай ва Байтилда Исроил лашкарини қувиш учун чиқмаган бирорта ҳам эркак қолмади. Шаҳарни қўриқлашга ҳеч кимни қолдирмай, Исроил лашкарини таъқиб қилдилар. Эгамиз Ёшуага шундай деди: “Қўлингдаги найзани Ай томонга узат, ўша шаҳарни сенинг қўлингга бераман.” Ёшуа қўлидаги найзасини шаҳар томонга узатди. У қўлини узатиши биланоқ жангчилар пистирмадан отилиб чиқиб, шаҳарга ҳужум қилишди. Улар шаҳарни қўлга олиб, дарров унга ўт қўйишди. Шаҳардан тутун чиқаётганини кўрган Ёшуа ва Исроил лашкари, “Пистирмадагилар шаҳарни олди” деб, ортига қайтган эдилар. Улар Ай шаҳрининг одамларига ҳужум қила бошлаган эдилар. Ай лашкари орқага қараса, ёнаётган шаҳарнинг тутуни кўкка кўтариляпти. Улар на у ёққа, на бу ёққа қоча олардилар, чунки саҳрога қочган Исроил лашкари энди орқага бурилиб, уларга қарши чиққан эди. Шаҳардан тутун чиқаётганини кўрган Ёшуа ва Исроил лашкари, “Пистирмадагилар шаҳарни олди” деб, ортига қайтган эдилар. Улар Ай шаҳрининг одамларига ҳужум қила бошлаган эдилар. Ай лашкари орқага қараса, ёнаётган шаҳарнинг тутуни кўкка кўтариляпти. Улар на у ёққа, на бу ёққа қоча олардилар, чунки саҳрога қочган Исроил лашкари энди орқага бурилиб, уларга қарши чиққан эди. Исроил лашкарининг шаҳардаги қисми ҳам Ай одамларига қарши чиққанди. Исроил лашкари уларни орқа томондан ҳам, олд томондан ҳам ўраб олган эди. Исроил лашкари уларнинг ҳаммасини қириб ташлади. Ҳеч ким тирик қолмади, бирортаси ҳам қочиб кета олмади. Аммо Ай шоҳини тириклайин ушлаб, Ёшуанинг ҳузурига олиб келишди. Исроил лашкари шаҳар ташқарисида — саҳрода бутун Ай қўшинини қириб ташлашди. Уларнинг ҳаммаси ҳалок бўлгандан кейин Исроил лашкари Айга бориб, у ерда қолганларнинг ҳаммасини йўқ қилди. Ўша куни бутун Ай аҳолиси, ҳаммаси бўлиб ўн икки мингта эркак ва аёл ҳалок бўлди. Айда яшовчиларнинг ҳаммаси йўқ қилинмагунча, Ёшуа найза ушлаган қўлини туширмади. Эгамиз Ёшуага буюргандай, Исроил лашкари фақатгина мол–қўй ва шаҳар аҳолисининг мол–мулкини ўзларига ўлжа қилиб олди. Ёшуа Ай шаҳрини ёндириб юборди. Ўша шаҳар бугунгача вайрон бўлиб ётибди. Ай шоҳини эса қатл эттириб, жасадини тик ўрнатилган ходанинг учига қоқтирди. Унинг жасади кечгача ўша ерда осилиб турди. Қуёш ботгандан кейин, Исроил жангчилари Ёшуанинг буйруғига кўра, жасадни ходадан тушириб, шаҳар дарвозасининг остонасига ташладилар. Унинг устига катта тош уюми тўпладилар. Шу тош уюми бугунгача ўша ердадир. Қўрқинг, эй сиз, беғам аёллар, Қалтиранг, эй ўзига ишонган қизлар! Тавба қилиб, кийимингизни ечиб ташланг. Қанорга ўраниб, белингизни боғланг! Марсия айтиб, фарёд қилинглар, Қанорга ўраниб олинглар. Ахир, Эгангизнинг алангали ғазаби Сизни четлаб ўтмади.” Мўабнинг довруғидан асар ҳам қолмайди. Душман Хашбон шаҳрини қўлга киритади, Мўаб халқини илдизидан қуритишни режа қилади. Мадмон шаҳрида сукунат ҳукм суради, Қилич унинг изига тушади. Эй Мўаб, сен куч ва бойлигингга таяндинг, Энди эса мағлуб бўласан. Худойинг Хамўш сургун қилинади, Руҳонийларингу аъёнларинг асир қилиб олиб кетилади. Эгамиз Оммон халқи тўғрисида шундай дейди: “Исроил тирноққа зормиди?! Унинг меросхўри йўқмиди?! Нимага унда Мўлахга топинадиганлар Гад ҳудудини эгаллаб олишди? Нимага Оммон халқи Гад шаҳарларида яшаяпти?
Выбор основного перевода