Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Юлғичликка ишониб қолма, Талончиликка беҳуда умид қилма, Мабодо бойлигинг кўпайиб қолса, Бойлигингга кўнгил боғлама. Эгамиз шундай деб айтмоқда: “Донолар донолиги билан мақтанмасин. Кучлилар кучи билан мақтанмасин. Бойлар бойлиги билан мақтанмасин. Эй водийдаги қоя устида қурилган Қуддус, Мен сенга қаршиман! — деб айтмоқда Эгамиз. — Сизлар айтасиз: ‘Ким ҳам бизга қарши чиқа оларди?! Ким ҳам қўрғонларимизга кира оларди?!’ Эй вафосиз қиз, Қачонгача иккиланасан?! Эгамиз дунёда янги бир нарса яратади: Исроил Ўз Худосига чирмашиб олади. Сен донолигинг ва ақлинг билан ўзингга давлат орттирдинг, хазиналарингни олтину кумушга тўлдирдинг. Савдо–сотиқдаги иқтидоринг билан кўп давлат йиғдинг. Аммо бойлигинг туфайли мағрурланиб кетдинг.
Выбор основного перевода