Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ҳа, Мен Мисрликларни, Эдом наслини, Оммон халқини, Мўабликларни, сочини олдириб юрадиган чўл қабилаларининг ҳаммасини ва улар билан бирга Ўз халқим Яҳудони жазолайман. Аслида, бу халқларнинг ҳаммаси суннатсиз, уларнинг юраги суннат қилинмаган.” Дедон, Темо, Буз ва сочини олдириб юрадиган бошқа ҳамма халқларга шаробдан ичирдим. Қуддусда ота–оналар ўз фарзандларининг этини, фарзандлар эса ўз ота–оналарининг этини ейдилар. Мен сизларни жазолайман, омон қолганларингизни дунёнинг тўрт томонига тарқатиб юбораман. Мен шоҳ саройининг бутун аҳлини — вазирлару соқчиларини тўрт томонга тарқатиб юбораман. Қиличимни яланғочлаб, уларни таъқиб қиламан. Эй Исроил халқи, Мен сизларни халқлар орасига тарқатиб ташлаганимда, бошқа юртларга қувиб юборганимда, Эгангиз Мен эканлигимни билиб оласизлар. Сен хароб шаҳарларни тиклаган одамларни талон–тарож қиласан. Бу одамлар турли халқлардан йиғилган, чорва кўпайтириб, дунё орттирган, жаҳон чорраҳасида жойлашиб олишган.
Выбор основного перевода