Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Эй Исроил, хавф–хатарсиз яшайсан, Ёқуб насли, осойишта бўласан. Сенинг еринг дон ва шаробга бойдир, Юртингга осмондан шудринг тушади. Энди бунга қулоқ сол! Эй ҳашаматни севувчи! Бехатар ўтириб, ўзингча айтасан: «Мендан бошқа малика йўқ, Тул қолмасман, фарзанд доғини кўрмасман.» Йиллар ўтиб, жангга отланасан. Урушдан кейин ўзини тиклаб олган бир юртга сен бостириб борасан. Узоқ вақт давомида ташландиқ бўлиб ётган бу юртга, турли халқлардан Исроил тоғларига келиб ўрнашган одамларга ҳужум қиласан. Уларнинг ҳаммаси осойишта турмуш кечираётган бўлади. Сен шундай айтасан: ‘Мен девор билан ўралмаган қишлоқларга бостириб бораман. Хотиржам яшаётган одамларга ҳужум қиламан. Уларнинг на деворлари бор, на дарвозаси, на тамбаси бор.’
Выбор основного перевода