Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қирлардаги оломоннинг товуши Ўхшайди буюк халқнинг овозига. Ана, шоҳликларнинг шовқин–сурони! Элатлар йиғилмоқда. Жанг қилмоққа лашкарини Сарвари Олам тайёрламоқда. Нил дарёси орқали хабарчиларини жўнатадиган, Денгиз орқали папирус кемаларини юборадиган юрт! Сенинг ҳолингга вой! Боринглар, эй чаққон хабарчилар, Баланд бўйли, териси тиниқ халққа, Узоқдан ҳам, яқиндан ҳам қўрқинчли бўлган элатга, Кучли, забт этувчи миллатга, Юртида дарёлари бор халққа. Мана, халқимнинг аъёнлари Зўванга етиб келдилар, Элчилар Ханесга кириб келдилар. Эй мерганлар! Бобил атрофига саф тортинг! Унга қарши ўқ узинг! Ўқингизни сира аяманг. Ахир, Бобил Эгамизга қарши гуноҳ қилди. Қуйидагилар Ободиёнинг башоратидир. Эгамиз барча халқларга жарчи юборди, Бизга шундай хабар етиб келди: “Тайёрланинглар! Қани, келинглар, Эдомга қарши урушга борайлик!” Эдом халқи ҳақида Эгамиз Раббий қуйидагиларни айтмоқда: “Эй Эдом халқи, халқларнинг орасида Мен энг арзимаси қилиб қўяман сизни, Ҳамма сизлардан нафратланади. Такаббурлигингиз сизларни алдади. Қоядаги қўрғондир пойтахтингиз, Баланд тепаликдадир уйларингиз, Шунинг учун айтасиз ўзингизча: «Ким бизларни тушира олар ерга?!» Бургутдай баланд парвоз қилсангиз ҳам, Инингиз юлдузлар орасида бўлса ҳам, Сизларни у ердан тортиб тушираман, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода