Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Ёнаётган олтингугурт бу шаҳарлар қаторида водийдаги ҳамма шаҳарларни аҳолисию ўт–ўланлари билан бирга қириб ташлади. Бутун юртни олтингугурт ва туз куйдириб ташлаган бўлади. У ерга ҳеч нима экиб бўлмайди, ҳеч нарса унмайди, ҳеч қандай ўт ўсмайди. Юртингиз Эгамиз ғазаб устида йўқ қилган Садўм, Ғамўра, Адма ва Завўйим шаҳарларига ўхшаб қолади. Агарда Сарвари Олам Қолдирмаганда эди беш–олтитамизни, Садўм шаҳрининг ҳолига тушар эдик, Ғамўра шаҳридай хонавайрон бўлардик. Бобил шаҳри шоҳликларнинг гўзали, Бобилдир — Бобилликларнинг улуғвор дурдонаси. Аммо Мен, Худо, ер билан яксон қиламан Худди Садўм, Ғамўра каби уни. Энди у ерда ҳеч ким яшамас, То абад ҳеч ким уни маскан қилмас. У ерда ҳатто чодир қурилмас, Чўпонлар сурувларини ўтлатмас. Садўм, Ғамўра ва уларнинг атрофидаги шаҳарлар қандай вайрон бўлган бўлса, Бобил ҳам шундай вайрон бўлади. У ерда ҳеч ким яшамайди.” Эгамизнинг каломи шудир. Садўм ва Ғамўрани йўқ қилганим каби, Мен кўпларингизни йўқ қилдим. Баъзиларингизни эса олов ичидан қутқаргандай қутқаргандим. Шунда ҳам Менга қайтмадингизлар, — деб айтмоқда Эгамиз. —
Выбор основного перевода