Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Улар бегона халқлар орасига сургун қилинганда Мени эслайдилар. Мени рад этган вафосиз қалбларию бутлар кетидан қараган ҳирсли кўзлари дилимга қанчалик озор етказганини тушуниб оладилар. Улар қилган қабиҳликлари ва жирканч ишлари учун ўзларидан–ўзлари ҳазар қилиб, нафратланадилар. Сен қилган қилмишларингни эслайсан. Опангни ҳам, синглингни ҳам қабул қилганингда уяласан. Мен уларни сенга фарзанд қилиб бераман. Буни сен билан тузадиган аҳддан ташқари қиламан. Биз биламизки, қонун неки буюрган бўлса, қонунга қарам бўлганларга буюрган, токи ҳар бир оғиз юмилсин ва бутун дунё Худо олдида жавобгар бўлсин. Ўша пайтдаги қилмишларингизнинг оқибати нима бўлди?! Ҳозир улардан уяляпсиз, ўша қилмишларингизнинг оқибати ўлим–ку!
Выбор основного перевода