16
Мен ўша дарахтни чуқурдаги марҳумларга ҳамроҳ қилиб, ўликлар диёрига туширганимда, дарахтнинг қулаши шовқинидан халқлар қўрқувга тушиб, титраган эди. Ўшанда Адан боғининг ер қаърига тушган ҳамма дарахтлари, Лубноннинг энг сара, энг аъло, яхши суғорилган ҳамма дарахтлари унинг қулашидан таскин топган эди.