Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Қиз туяларни суғориб бўлгач, қулбоши қизга бурунга тақиладиган олтин сирғани ва икки билагузукни тақиб қўйди. Олтин сирғанинг оғирлиги бир мисқолдан ортиқ, билагузукнинг оғирлиги йигирма беш мисқол чиқарди. Сўнг мен ундан: “Кимнинг қизисан?” деб сўрадим. У: “Батувалнинг қизиман. Бобом — Нахўр, бувим Милхо эдилар”, деб жавоб берди. Шундай қилиб, унинг бурнига сирғани, қўлларига билагузукларни тақиб қўйдим. чунки улар бошингга гўзал гулчамбар, бўйнингга маржондайдир. Улар узоқ юртларга чопарлар жўнатиб, эркакларни ўз ҳузурига чорладилар. Улар етиб келганларида, бу опа–сингиллар ювиниб–тарандилар, кўзларига сурма сурдилар, тақинчоқлар билан безаниб олдилар. Хоналаридан айш–ишрат қилаётган эркакларнинг овози келар эди. Саҳродан келган бу майхўр қаланғи–қасанғилар опа–сингилларнинг қўлларига билагузуклар тақдилар, бошларига чиройли тожлар кийдирдилар.
Выбор основного перевода