Выбор основного перевода
Открыть комментарий или сравнить с другим переводом
Выбор книги основного перевода
Параллельные места
Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласарга: “Мен сизга қарамман, қулингизман, келинг, менга ҳужум қилаётган Орам ва Исроил шоҳларининг қўлидан мени қутқаринг”, деб элчилар жўнатди. Эгамизнинг уйидаги ва шоҳ саройининг хазиналаридаги олтину кумушларни Оссурия шоҳига ҳадя қилиб юборди. Оссурия шоҳи Охознинг илтимосига рози бўлди. Дамашққа ҳужум қилиб, бу шаҳарни босиб олди. Шаҳар аҳолисини Хирга суриб чиқарди ва шоҳ Ратанни ўлдирди. Шоҳ Охоз Оссурия шоҳи Тиғлатпиласар билан учрашиш учун Дамашққа борганда, у ердаги қурбонгоҳни кўрди. Қурбонгоҳнинг режасини ҳамма икир–чикирларигача чизиб, тайёрлаб, руҳоний Уриёга юборди. Шоҳ Охоз Дамашқдан қайтгунга қадар, руҳоний Уриё, у юборганлари бўйича, айнан ўшандай қурбонгоҳ қурди. Шоҳ Дамашқдан қайтгач, янги қурбонгоҳни кўриб, унинг устида қурбонликлар келтириш учун борди. Куйдириладиган қурбонлигини ва дон назрини адо этди, янги қурбонгоҳ устига шароб назрини қуйди, тинчлик қурбонлигининг қонини қурбонгоҳга сепди. Эгамизга бағишланган олдинги бронза қурбонгоҳ янги қурбонгоҳ билан Эгамизнинг уйи орасида эди. Охоз бронза қурбонгоҳни бир четга — ўзи қурган янги қурбонгоҳнинг шимол томонига кўчиртириб ташлади. Сўнгра шоҳ Охоз руҳоний Уриёга шундай фармон берди: “Эрталабки куйдириладиган қурбонлик билан кечқурунги дон назрини, шоҳнинг куйдириладиган қурбонлигини ва унинг дон назрини, бундан ташқари, юрт халқининг куйдириладиган қурбонлигини, дон назрини ва шароб назрини мана шу катта қурбонгоҳ устида адо эт. Куйдириладиган қурбонлик билан бошқа қурбонликларнинг қонини шу қурбонгоҳга сеп. Келажакда нима бўлиши менга аён бўлиши учун эса бронза қурбонгоҳни сақла.” Руҳоний Уриё шоҳ Охознинг ҳамма фармонини бажарди. Шоҳ Охоз Оссурия шоҳини мамнун қилиш учун қуйидаги ишларни қилди: Худонинг уйидаги араваларнинг ён тўсиқларини кўчиртириб ташлади, буларнинг устидаги тоғораларни ҳам олдирди. Бронзадан ясалган буқаларнинг устидан ҳовузни олиб, тошдан қилинган тўшама устига жойлаштирди. Эгамизнинг уйи ичкарисида қурилган ва Шаббат куни шоҳ фойдаланадиган жойни, шоҳ ташқаридан кирадиган йўлакни олдириб ташлади. Шоҳ Охоз Оссурия шоҳини мамнун қилиш учун қуйидаги ишларни қилди: Худонинг уйидаги араваларнинг ён тўсиқларини кўчиртириб ташлади, буларнинг устидаги тоғораларни ҳам олдирди. Бронзадан ясалган буқаларнинг устидан ҳовузни олиб, тошдан қилинган тўшама устига жойлаштирди. Эгамизнинг уйи ичкарисида қурилган ва Шаббат куни шоҳ фойдаланадиган жойни, шоҳ ташқаридан кирадиган йўлакни олдириб ташлади. Уни мағлуб қилган Орам халқининг худоларига қурбонликлар келтирди. У ичида шундай дерди: “Орам шоҳларининг худолари уларга ёрдам берди, агар мен Орам худоларига қурбонлик келтирсам, улар менга ҳам ёрдам беришади.” Ваҳоланки, бу худолар шоҳ Охознинг ва унинг қўли остидаги бутун халқнинг ҳалокатига сабаб бўлди. Энди нега Мисрга борасан? Нил сувидан ичиш учунми?! Нечун Оссурияга йўл оласан? Фурот сувидан ичиш учунми?! Нега сен енгилтаклик қиласан? Нега иттифоқчиларингни ўзгартирасан? Сен Оссуриядан ёрдам олмаганингдай, Мисрдан ҳам ҳеч қандай ёрдам олмайсан. У ҳам ўша Оссуриялик ҳокиму лашкарбошиларга, қурол–аслаҳалар таққан отлиқ хушбичим жангчиларга ҳирс қўйди.
Выбор основного перевода